Линклар

Грецияда ёнғин давом этмоқда


Афина яқинида авж олган ўрмон ёнғинлари минглаб одамларни ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур қилмоқда.

Греция пойтахти яқинида жума куни бошланган ёнғинда кўплаб уйлар ёниб, минглаб гектар майдондаги ўрмон ва далалар кул бўлди.

Минтақада кузатилаётган кучли шамол ўт ўчирувчиларнинг ишини янада қийинлаштирмоқда.

Ёнғинни ўчириш ишларига Италиядан иккита махсус учқич қўшилди. Бугун Франция ва Қибрисдан ҳам самолётлар юборилади.
XS
SM
MD
LG