Линклар

logo-print

Карзайни сайловни сохталаштирганликда айбламоқдалар


Афғонистон президент сайловида иқтидордаги Ҳамид Карзайнинг асосий рақиби бўлган номзод овоз бериш натижалари қалбакилаштирилганини исботловчи далиллари борлигини баён қилди.

Собиқ ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўз сайлов штабига берилган овозлар Карзайнинг фойдасига қалбакилаштирилганига оид 100 дан ортиқ шикоят келиб тушганини баён қилди.

- Мен ҳозир сайлов натижаларига жиддий таъсир эта олиши мумкин бўлган катта қалбакилаштиришлар ҳақида гапираяпман. Бунинг олди олинмоғи зарур, бу жараённинг самараси учун муҳимдир, бу Афғонистон халқининг келажакда яхши яшаш орзуси учун муҳимдир, деди доктор Абдуллоҳ.

Карзайнинг матбуот вакили бу иддаоларни рад этди.

Марказий сайлов комиссияси сайловчиларни қўрқитиш ва икки марта овоз берилишининг олдини олиши лозим бўлган сиёҳнинг кор қилмаганига оид 200 дан ортиқ шикоятни кўриб чиқаётганини маълум қилди.

Сайловнинг дастлабки натижалари сешанба куни эълон қилиниши керак.
XS
SM
MD
LG