Линклар

Украина конида портлаш юз берди


Украинада кўмир конида рўй берган портлашда саккиз киши ҳалок бўлди ва беш нафар кончи жароҳатланди.

Украина кўмир саноати расмийларининг Интерфаксга айтишича, портлаш Донецк яқинидаги Киров конида якшанба тушдан кейин рўй берган.

Хабарга кўра, портлаш пайтда ер остида 141 кончи бўлган. Жароҳатланган беш кончи касалхонага ётқизилган.
XS
SM
MD
LG