Линклар

logo-print

Нетаняҳу Европага сафар бошламоқда


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу 24 август куни Лондонда Буюк Британия Бош вазири Гордон Браун ва АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл билан сўзлашувлар олиб боради.

Сешанба куни Исроил Бош вазири Германияга сафар қилиб, Берлинда мамлакат канцлери Ангела Меркел билан учрашади.

АҚШ Исроил ҳукуматини Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун янги турар-жойларини қуриш ишларини тўхтатишга ундаб келмоқда.
Айни пайтда Буюк Британия ва Германия ҳам АҚШ чақириқларини қувватламоқда.

Лондон ва Берлин сўзлашувларида, шунингдек, Эрон ядровий дастурининг ham муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG