Линклар

Парламент ҳукумат қарорини текширмоқда


Шотландия парламенти 1988 йилги Локерби фожеасида айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахсни муддатидан аввал озод этишга оид мамлакат Адлия вазирлиги қарорини муҳокама қилмоқда.

Ливия фуқароси Абдулбосит Магроҳий 1988 йилда Шотландиянинг Локерби шаҳарчаси устида йўловчи самолётини портлатганликда айбдор деб топилиб, 2001 йили умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Локерби фожеасида жами 270 киши нобуд бўлган эди.

Ўтган ҳафта Шотландия ҳукумати инсонпарварлик нуқтаи назаридан саратон касалига чалинган Магроҳийни озод қилди. Магроҳий ўз ватанида катта тантана билан кутиб олинди.

Магроҳийнинг озод қилиниши АҚШ эътирозига сабаб бўлди¸ хусусан АҚШ президенти Барак Обама ва Федерал тергов бошқармаси раҳбари Роберт Мюллер Шотландия қарорини кескин танқид қилди.
XS
SM
MD
LG