Линклар

logo-print

Карачида қўпорувчилик олди олинди


Покистон полицияси Карачи шаҳрида қўпорувчилик амалиётлари содир этишда гумон қилинган етти шахсни ҳибсга олди.

Полициянинг билдиришича, Ал-Қоидага алоқаси бўлган маҳаллий гуруҳ аъзолари яқин келажакда Карачи шаҳрида ҳукумат бинолари ва муҳим объектларга ҳужум қилишни режалаган.

Маълум бўлишича, мазкур гуруҳ аъзолари ўтмишда Покистонда бир қанча қўпорувчилик амалиётлари содир этиш, жумладан, собиқ президент Парвез Мушаррафга қарши иккита суиқасд уюштириш уриниши ва Wall Street Journal нашри ходими Даниэл Перлни ўлдиришда айбланган.
XS
SM
MD
LG