Линклар

Ироқда янги коалиция тузилди


Ироқда маҳаллий шиаларнинг йирик сиёсий гуруҳлари январ ойига белгиланган парламент сайлови арафасида янги коалиция туздилар.

Хабарларга кўра, Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий етакчилигидаги партия мазкур коалицияга киритилмаган.

Коалиция етакчилари Маликий партиясининг янги коалицияга киритилмагани сабабларини ошкор қилмадилар. Бироқ кузатувчиларга кўра, етакчи партиялар ўртасида юзага чиққан тортишув туфайли Маликий партияси янги коалицияга киритилмаган

Маълум бўлишича, Нурий ал-Маликий бундан бир оз аввал мамлакатда янги тузилажак коалицияда ўзига кўпроқ ваколатлар берилиши ва унга шиалардан ташқари сунний ва курдларни ҳам қўшишни талаб қилган.
XS
SM
MD
LG