Линклар

Украинада мустақиллик куни нишонланмоқда


Байрам муносабати билан Украина халқига мурожаат қилган президент Виктор Юшченко¸ Украинанинг “европапарвар миллатлар оиласи”га қўшилиш мақсади томон кундан-кунга яқинлашиб бораётганини таъкидлади.

Виктор Юшченко украиналикларни миллий бирдамликка чақириб, ташқи кучларнинг Украина халқини бўла олмаслигига ишонч билдирди.

Мустақилликнинг 18 йиллигига бағишлаб Киев марказида 3500 ҳарбий иштирокида тантанали парад ўтказилди.
XS
SM
MD
LG