Линклар

logo-print

Афғонистонда НАТО аскарлари ўлдирилди


Афғонистон жанубида рўй берган зўравонликларда эстониялик икки ва америкалик бир аскар нобуд бўлди.

АҚШ қўшинлари қўмондонлигига кўра, америкалик аскар якшанба куни жангарилар билан рўй берган отишмада нобуд бўлган. Шу билан август ойи давомида Афғонистонда нобуд бўлган америкалик ҳарбийлар сони 37 кишига етди.

Айни пайтда Эстония Мудофаа вазирлиги тарқатган хабарда айтилишича, мамлакат ҳарбийлари якшанба куни Ҳелманд вилоятида жангарилар пистирмасига дуч келган. Жангарилар билан рўй берган отишмада эстониялик икки аскар ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG