Линклар

Генераллар қўшимча куч сўрамоқда


НАТО қўшинларининг тўхтовсиз амалиëтларига қарамай¸ Афғонистон бўйлаб зўравонлик кўлами кенгайиб бормоқда.

НАТО қўшинларининг тўхтовсиз амалиëтларига қарамай¸ Афғонистон бўйлаб зўравонлик кўлами кенгайиб бормоқда.

Афғонистон бўйлаб толибон қўли яна узая бошлаганини эътироф этган НАТО қўмондонлари жангариларни мағлуб қилиш учун ҳарбийлар сони оширилиши зарурлигини айтмоқдалар.

АҚШ президентининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук билан учрашган НАТОнинг Афғонистондаги етакчи қўмондонлари бу мамлакатда толибонни мағлуб қилиб¸ давомли барқарорлик ўрнатиш учун қўшимча ҳарбий куч ва маблағ лозимлигини таъкидлаганлар.

Афғонистон шарқидаги халқаро кучлар қўмондони¸ генерал-майор Куртис Скапароттининг Ҳолбрукка айтишича¸ Жалолиддин Ҳаққоний ва унинг ўғли Сирожиддин Ҳаққоний етакчилик қилаëтган толибон жангарилари тармоғи Покистонга туташ жануб-шарқий минтақаларда ўз таъсирини кучайтирган.

- Ҳаққоний асосий таҳдид манбаидир. Биз унинг ўз назоратидаги ҳудудларни кенгайтираëтганини кўриб турибмиз ва шуни тўхтатиш ҳозирги амалиëтларимизнинг бир қисмидир¸ деди Ҳолбрук билан учрашувдан сўнг мухбирларга генерал-майор Скапаротти.

Кейинги ойлар ичи Афғонистон бўйлаб жойлашган 100 000 га яқин АҚШ ва НАТО ҳарбийсининг толибон жангариларига қарши амалиëтларни кучайтирганига қарамай¸ мамлакат бўйлаб беқарорлик кўлами тобора кенгайиб бормоқда.

Ҳолбрук билан учрашувда АҚШ ва НАТО қўмондонлари Афғонистонда фаоллашган толибон кучлари қўмондонларининг Покистондан паноҳ топиб келаëтгани хусусида жиддий ташвиш изҳор қилган. Айтилишича¸ толибон кучлари қўмондонлари¸ хусусан Ҳаққонийлар¸ қолаверса тармоқ етакчилари айнан Покистон ҳудудидан туриб фаолият юритмоқда.

Айни пайтда¸ Ғарб генераллари Афғонистоннинг Эронга туташ шимолий Қундуз вилоятида ҳам толибоннинг фаоллашиб бораëтгани хусусида хавотир билдирганлар.

АҚШ матбуотининг ëзишича¸ ҳозирда Афғонистондаги АҚШ ва иттифоқчи кучларга қўмондонлик қилаëтган генерал Стэнли МкКристал АҚШнинг Афғонистондаги янги стратегияси устида ишламоқда ва шу стратегиянинг бир қисми ўлароқ бош қўмондоннинг яна қўшимча 20 минг ҳарбий сўраши кутилмоқда.

АҚШ бирлашган қуролли штаби раҳбари адмирал Майк Муллен ҳам якшанба куни Афғонистондаги хавфсизлик вазиятининг ëмонлашиб бораëтганини эътироф эта туриб¸ жангариларни мағлуб этиш учун қўшимча ҳарбий куч лозимлигини таъкидлади.

- Айни кунларда ҳарбийлар ўз диққатини афғон халқи¸ унинг барқарорлигини таъминлаш масаласига қаратмоқда ва генерал МкКристал ҳозирда айни шу иш билан банд. Бу эса¸ бундан бир неча ой аввалгига нисбатан жиддий ўзгаришдир. Ҳозирда ëмон бўлган ва кун сайин ëмонлашиб бораëтган хавфсизлик вазиятини давлат бошқарувини¸ иқтисодни яхшилашга имкон берадиган даражада ўнглаш ва афғон халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаши учун имкон бериш ҳозир диққат-марказимиздадир¸ деди адмирал Муллен.

Афғонистондаги хавфсизлик вазиятини яхшилаш учун генераллар қўшимча ҳарбий куч сўраëтган айни пайтда¸ америкаликлар орасида Афғонистондаги урушнинг бесамарлигига оид ишонч кучайиб бормоқда. Ўтказилган сўнгги қатор сўров натижаларига кўра¸ сўралганларнинг фақат тўртдан биригина Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юбориш режасини қувватлайди¸ холос.

Америка жамоатчилиги афғон урушидан тобора чарчаб бораëтган бир кезда¸ АҚШ Конгресси Афғонистон ҳукуматидан бошқарув ва хавфсизлик учун маъсулиятни кўпроқ ва тезроқ ўз зиммасига олишни сўрамоқда.

Яқинда Кобулга борган АҚШ конгресменлари гуруҳи президент Ҳамид Карзайни бу борада прогрес йўқлигидан вашингтондагилар тоқати-тоқ бўлаëтганидан огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG