Линклар

АҚШда терговчиларнинг янги командаси тузилади


АҚШ Бош прокурори Эрик Ҳолдер Марказий разведка бошқармаси терговчилари террорчиликда гумон қилинганлар ҳуқуқларини бузганлигига оид иддаоларни текшириш бўйича масъул шахсни тайинлади.

АҚШ расмийларининг Афғонистон ва Ироқда маҳбусларни тергов қилганига оид махфий ҳужжатларни ўқиб бўлгач, Ҳолдер ўзининг ёрдамчиларидан бири прокурор Жон Дурҳамга мазкур иш бўйича тўла терговга қанчалик эҳтиёж борлигини ўрганишни топширди.

Айни пайтда, расмийларнинг маълум қилишича, АҚШ президенти Барак Обама террорчиликда гумон қилинганларни Оқ уйнинг назоратида сўроқ қиладиган терговчиларнинг янги командасини тузишни буюрган.

Мазкур чоралар Жорж Буш президентлиги даврида қўлланган аксилтеррор чораларидан воз кечиш уринишларининг навбатдагиси бўлди.
XS
SM
MD
LG