Линклар

МакАскил: ливияликлар ваъдасида турмади


Шотландия адлия вазири Ливия ҳукумати Абдулбосит Магроҳийни қаҳрамонларча кутиб олмаслик ҳақидаги ваъдасини бузди, дея баён қилди.

Адлия вазири Кенни МакАскил Ливия ҳукумати “Локерби бомбачиси” номи билан танилган Магроҳий озод қилиниб, ватанига қайтарилса, уни “камтарона кутиб олиш”ни ваъда қилганини маълум қилди.

Айни пайтда МакАскил ўтган ҳафта Триполида қаҳрамонларча кутиб олинган Магроҳийни озод қилиш қарорини ёқлашини таъкидлади.

АҚШ ҳукумати, жумладан, давлат котиби Ҳиллари Клинтон, Федерал қидирув бюроси директори ва Локерби осмонида портлаган самолёт қурбонларининг яқинлари Магроҳийнинг касаллиги туфайли озод қилинганини қоралади.

57 яшар Магроҳий 1988 йилининг декабрида Шотландиянинг Локерби шаҳарчаси осмонида йўловчи самолётни портлатиб юборганликда айбланиб, умрбод қамоққа ҳукм қилинган ягона шахс эди. Воқеада ҳалок бўлган 270 кишининг аксарияти АҚШ фуқароси бўлган.
XS
SM
MD
LG