Линклар

Афғонистонда дастлабки натижалар эълон қилинади


Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси расмийларига кўра, ўтган пайшанба куни мамлакатда ўтказилган сайловлар бўйича эълон қилинажак натижалар 10-40 фоиз сайлов участкаларига тааллуқли бўлади.

20 август куни бўлиб ўтган сайловларда асосий номзодлар бўлмиш иқтидордаги президент Ҳамид Карзай ҳам, собиқ ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ ҳам сайловда ғалаба қилганини иддао қилмоқдалар.

Доктор Абдуллоҳ Карзайни сайлов натижаларини қалбакилаштирганликда айблади.

БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Кай Эйде томонларни қонунбузарликларга оид шикоятлар текшириб бўлингунига қадар босиқ бўлишга чақирди.
XS
SM
MD
LG