Линклар

logo-print

Гуантанамонинг энг ёш маҳбуси озод қилинди


АҚШнинг Гуантанамо қамоқхонасида сақланган энг ёш маҳбуснинг адвокатларига кўра, у озод қилиниб, ватани Афғонистонга юборилган.

Муҳаммад Жавад бундан етти йил аввал граната отиб, икки нафар АҚШ аскари ва уларнинг таржимонини жароҳатлаганликда айбланган эди. Адвокатларга кўра, ўшанда у 12 ёшда бўлган.

Жаваднинг ишини кўрган судья ундан олинган иқрорнинг “қўрқитув ва ўлим таҳдиди”, яъни қийноқ остида олингани важидан суд маҳкамасида ишлатилишини таъқиқлаган эди.

Жавад АҚШ президенти Барак Обама буйруғига биноан 2010 йилгача ёпилажак Гуантанамодан озод қилинган маҳбусларнинг навбатдагиси бўлди.
XS
SM
MD
LG