Линклар

Озари блоггерларига янги айблов юклатилди


Озарбайжонда ҳибсга олинган икки нафар мухолифатчи блоггернинг адвокатига кўра, уларга нисбатан қўшимча айбловлар илгари сурилмоқда.

Аднан Ҳожизода ва Эмин Миллий ўтган ойда рўй берган муштлашувдан кейин безориликда айбланиб, ҳибсга олинган эди.

Адвокат Исохон Ашуровнинг айтишича, прокуратура қасдан тан жароҳат етказганлик айбини ҳам қўймоқда.

Қўшма Штатлар, Германия ва бошқа давлатлар интернет блоггерларнинг ҳибсга олингани юзасидан хавотир билдирган.
XS
SM
MD
LG