Линклар

Ироқда автобуслар портлатилди


Ироқ полициясига кўра, жанубдаги Кут шаҳарчаси яқинида иккита йўловчи автобусга ўрнатилган бомбаларнинг портлаши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган ва яна 10 киши жароҳатланган.

Портлашларнинг биринчиси Кут шаҳарчасидан 15 километр ўзоқликда рўй берган. Иккинчи бомба автобус шаҳардан 40 километрга узоқлаганда портлаган.

Портлашларнинг иккаласи асосан шиалар истиқомат қиладаган жойда рўй берган.

Ўтган ҳафта Бағдодда рўй берган иккита йирик портлашда 95 киши ҳалок бўлиб, 600 га яқин одам жароҳатланган эди.
XS
SM
MD
LG