Линклар

Нефт нархи 10 ой аввалги нуқтага кўтарилди


Хитойда нефтга бўлган эҳтиёж изчил ошаётганига оид хабарлар ортидан Ню Йорк биржасида бир баррел хом нефтнинг баҳоси душанба (24 август) куни 73 АҚШ долларига кўтарилди. Бу жума кунгига нисбатан ярим долларга кўпроқдир.

Айни пайтда АҚШ Марказий банки раисининг “яқин муддатда иқтисодий ўсиш истиқболларига оид кўрсаткичлар ижобий” эканига оид 21 август кунги сўзлари жаҳон биржаларидаги кўрсаткичларнинг ўсишига ҳисса қўшди.
XS
SM
MD
LG