Линклар

Жексон ўлимига оид маълумотлар эълон қилинди


Кеча Майкл Жексоннинг ўлимига оид суд эълон қилган ҳужжатларга кўра, поп мусиқаси қироли оғриқни қолдирувчи пропофол дори моддаси дозасининг ошиб кетганидан вафот этган. Жексон 25 июн куни юрак тўхтатишидан вафот этган эди.

Ўшандан бери олиб борилаётган терговнинг асосий диққати қўшиқчининг шахсий врачи Конрад Мюррейга қаратилган.

Доктор Мюррейнинг уйи ва ишхонасида тинтув ўтказишга оид ордерда келтирилган маълумотларга кўра, уйқусизликдан азият чеккан Жэксон кучли дориларсиз умуман ухлай олмаган.

Ҳюстон полицияси офицери Чэнснинг ордер сўровида айтилишича, терговчилар “доктор Конрад Мюррейнинг эҳтиётсизлик туфайли қотилликни амалга оширганига ишора қилувчи ашёвий далиллар”ни қўлга киритган.

Мюррейнинг адвокатлари айбловларни изоҳлаганича йўқ.
XS
SM
MD
LG