Линклар

logo-print

Туркияда Покистонга ёрдам муҳокама этилмоқда


Истанбулда Покистонни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро анжуман иш бошлади.

20 давлатнинг юқори лавозимли расмийлари ва олти халқаро ташкилот вакиллари иштирок этаётган анжуманда Покистонда тараққиёт ва хавфсизлик билан боғлиқ дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилмоқда.

Йиғилишга Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший ва Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмет Довудўғли раислик қилмоқда.

Анжуманда АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрукнинг ҳам қатнашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG