Линклар

logo-print

Покистон Тошкентга янги элчи жўнатади


Покистон Бош вазири Юсуф Риза Ғилоний Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Воҳид ул-Ҳасанни қабул қилди.

Associated Press of Pakistan ахборот агентлиги хабарига кўра, Покистон Бош вазири Ўзбекистон билан савдо ва иқтисодий алоқалар муҳимлигини таъкидлаб, Муҳаммад Воҳид ул-Ҳасаннинг ўз элчилик фаолияти давомида ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш ва икки томонлама савдо ҳажмини ошириш учун саъй-ҳаракат қилишига умид билдирган.
XS
SM
MD
LG