Линклар

logo-print

Aвария бўйича дастлабки хулоса чиқарилди


Ўтган ҳафта Россиядаги энг йирик Саяно-Шушенск ГЭСида содир бўлган ҳалокатга одам йўл қўйган хатолик сабаб бўлмаган.

"РусГидро" ширкати Бошқарув кенгаши раиси вазифасини бажараётган Василий Зубакиннинг билдиришича¸ фожеа сабабларини тафтиш қилаëтган мутахассислар шундай хулосага келганлар.

Аввалроқ текширув ўтказган расмийлар турбина хонасини сув босишига техник нуқсон сабаб бўлганини айтган эди. Ҳозирча¸ авария сабабларига оид якуний хулоса ҳукуматга тақдим этилганича йўқ.

18 август куни Саяно-Шушенск ГЭСида юзага чиққан авария 75 одам ҳаётига зомин бўлди.
XS
SM
MD
LG