Линклар

Тошкентда назорат яна кучайди

  • Ҳурмат Бобожон

Мустақиллик арафасида пойтахтга кираëтган автобус ва машиналар қаттиқ текширувга олинмоқда.

Мустақиллик арафасида пойтахтга кираëтган автобус ва машиналар қаттиқ текширувга олинмоқда.

Мустақиллик ва Тошкент юбилейи нишонланадиган қўшалоқ байрам арафасида пойтахтда милиция ва хавфсизлик ходимларининг янада фаоллашгани ва ўзгача фикрловчи ҳамда вилоятдан келганларни сиқувга олаëтгани айтилмоқда.

Ўзбекистонда давлат арбоблари тантана билан нишонлайдиган байрамлар арафасида ўзбек милицияси ва ҳарбийлари фавқулодда вазиятлардаги каби жанговор ҳозирлик ҳолатига келтирилади. Ўзбекистонлик мухолифат фаоли Дилором Исҳоқованинг айтишича, бундай ҳол бу йилги байрам арафасида ҳам кузатилаяпти.

- Тошкентда хавфсизлик чоралари кучайтирилганига бир ҳафта¸ ўн кун бўлди. Диндорларга қарши хавфсизлик чоралари кучайтирилганига эса бир ойлар бўлиб қолди. Фарзандлари¸ турмуш ўртоқлари¸ ака-укалари 159-модда билан қамалганларнинг ҳаммасига милиция томонидан чақирув қоғозлари келган. Уларнинг уйларига келишаяпти¸ текширишаяпти. Эрталаб¸ тунда кириб келишаяпти. Энг қизиғи¸ болалари билан чақиришаяпти¸ дейди Дилором Исҳоқова.

Диний гуруҳларга алоқадорликда айбланиб қамалганларнинг уйларига байрам арафасида милиция ходимларининг бемаврид ташрифлари кўпайганини Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов ҳам тасдиқлайди.

- Шуни айтиш керакки¸ милициянинг рўйхатига тушга¸ яъни диний ва сиëсий мотивлар билан қамалганларнинг яқинларига нисбатан¸ сиëсий қамалганларга нисбатан иш олиб борганлар бўладими¸ бошқа бўладими¸ шуларга нисбатан байрамдан ўн кун олдин усиление бошланади. Бу одамларнинг уйларига бориб¸ тушунтириш ишларини олиб бориш тўғрисида ишлар олиб борилади¸ дейди Суръат Икромов.

Дилором Исҳоқованинг айтишича, мухолифат ва инсон ҳуқуқлари фаоллари, сиёсий маҳбусларнинг қариндошлари ҳам мустақиллик байрами арафасида қаттиқ назорат остига олинган.

- Мен ҳозир Мамадали Маҳмудов оиласи ҳақида гапирмоқчи эдим. Мамадали Маҳмудовнинг оиласи диндор оилалар қаторига кирмайди. Лекин бундан бир ҳафта олдин у кишининг уйига милициядан одам келиб¸ турмушга чиқиб кетган қизларининг туман милиция бўлимига боришини талаб қилишган¸ дейди Дилором Исҳоқова.

Айтилишича¸ пойтахт Тошкентда вилоятлардан келувчилар, мардикорлар ҳам милиция эътиборидан четда қолмаган. Байрам арафасида Тошкентда аэропорт, вокзаллар, автобус станциялари, бозорларда, шаҳар атрофидаги ўтиш пунктларида милиционерлар вилоятлардан келганларни тўхтатиб¸ сўроққа тутаётгани кўп кузатилади¸ дейди тошкентликлар.

- Гавжум жойларда¸ мана бизлар мардикор бозорига чиқадиган жойда¸ одамлар кўпроқ йиғиладиган жойда назорат кучайган. Қишлоқда ўша чиқадиган жойнинг ўзида орқага қайтариб юборишади. Тошкентга борманглар¸ деб ўша ернинг ўзида тўхтатишади¸ дейди Тошкентдаги мардикорлардан бири.

Дилором Исҳоқованинг айтишича, мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистонда халқ ва ҳукумат орасидаги девор йил сайин қалинлашиб бораётганини кузатиш мумкин.

- Бизнинг ҳукуматимиз ҳам¸ бизнинг президентимиз ҳам халқни шу аҳволга етказишди. У ерда ўтирганлар ҳам ахмоқ эмас. Улар халқнинг аҳволи ниҳоятда оғир эканлигини¸ халқ жонидан тўйиб бўлганини жуда яхши билишади. Мана шунинг учу ҳам ўз халқини ўзига душман билади булар. Байрам арафасидаги тайëргарликлар бир нарсани яққол кўрсатади: бир йил давомида ҳар йил мустақиллик даврига келиб¸ Ўзбекистон ҳукумати ва президенти ўзбек халқини нақадар ëмон кўриишини¸ уни нақадар менсимаслигини¸ нақадар қўрқишини намойиш қилишади. Бу бундан бошқа нарса эмас¸ дейди Дилором Исҳоқова.

Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон бўйлаб кўралаётган чоралар, мухолифат ва диний гуруҳлар назорат остига олинаётгани ҳақидаги маълумотларга ойдинлик киритиш учун Ички ишлар вазирлиги расмийларидан муносабат олиш уринишларимиз бесамар бўлди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG