Линклар

logo-print

Arctic Sea кемаси шубҳали юкдан холи


Россия расмийлари ўтган ойда қароқчилар томонидан қўлга олингани айтилган Arctic Sea кемасида шубҳали юк топилмаганини маълум қилди.

Россия ташқи ишлар вазирлигининг баёнотидан аввал бош прокуратура қошидаги тергов қўмитаси бошлиғи ўтган ойда россиялик денгизчилар бошқарувида Финляндиядаги портдан чиққан кема бортида ёғочдан ташқари бошқа юк ҳам бўлган бўлиши мумкинлигига ишора қилган эди.

Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, ўтган ҳафта Кабо Верде яқинида Arctic Seaни қўлга олган Россия ҳарбий кемаси уни тинтув қилган.
XS
SM
MD
LG