Линклар

Ироқ ва Сурия ўртасида дипломатик таранглик юзага келди


Ироқ ва Сурия ўз элчиларини чақиртириб олди. Бунга Ироқ ҳукуматининг ўтган ҳафта Бағдодда рўй берган кучли портлашга алоқадор икки киши Сурияда паноҳ топганига оид айбловлари сабаб бўлди.

Ўзаро мунозара Ироқ ҳукумати бу икки шахснинг ўз ихтиёрига топширилишини талаб қилиб, Дамашқдаги элчисини чақиртириб олишини маълум қилганида бошланди.

Бунга жавобан Сурия ҳукумати Бағдоддаги элчисини қайтариб олди.

Бағдод илгари сурган айбловлардан кўп ўтмай Ал-Қоидага алоқадор гуруҳ ўтган ҳафта 95 кишини ўлдирган портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG