Линклар

“Дискавери” парвози яна кечиктирилди


АҚШнинг NASA фазо агентлиги Шаттл русумидаги “Дискавери” фазо кемаси учирилишини қолдирди.

Бугун эрталаб учиши керак бўлган кеманинг ёқилғи бакида носозликлар топилгани бунга сабаб бўлди.

Бу билан Дискаверининг учирилиши иккинчи марта қолдирилаяпти. Сешанба куни эрталаб учиши керак бўлган кема кучли бўрон туфайли ерда қолган эди.

Дискаверининг етти кишилик экипажи Халқаро космик станциясига озиқ-овқат ва бошқа юкларни етказиб бериш учун 13 кунлик парвозга тайёрланаётган эди.
XS
SM
MD
LG