Линклар

Толибон Байтуллоҳ Мақсуд ўлимини эътироф этди


Покистондаги Толибон ҳаракати ўз етакчиси Байтуллоҳ Мақсуд ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Ассошиэйтед Пресс ва BBCга кўра, бу ҳақда Толибоннинг икки дала қўмондони маълум қилган.

Покистон ва АҚШ расмийлари Мақсуд 5 август куни Афғонистон билан чегарадош минтақада Америка кучлари уюштирган ҳаво ҳужумида ўлдирилганини айтиб келаётган эди. Лекин Толибон ҳаракати 25 августгача буни инкор қилиб келди.

Ассошиэйтед Прессга қўнғироқ қилган Толибон қўмондонлари Ҳакимуллоҳ Мақсуд ва Валиур Раҳмон ҳаракат ичида бўлиниш рўй берганини инкор қилиб, Ҳакимуллоҳ Мақсуд янги етакчи этиб сайланганини маълум қилишди.
XS
SM
MD
LG