Линклар

Россия-АҚШ қўшма марказ очмоқчи


Россия армияси генерали Николай Макаров АҚШ ва Россия эҳтимолий ракета ҳужумларини назорат қилувчи қўшма марказ очиш борасида музокаралар олиб бораётганини маълум қилди.

Макаровнинг айтишича, тузилажак марказ ёрдамида ҳар иккала давлат амалга оширилаётган ракета синовларини кузатиб бориши ва юзага чиқиши мумкин бўлган таҳдид борасида муаммосиз бир-бири билан алоқа ўрнатиши мумкин.

Москва ва Вашингтон ракета ҳужумига қарши мудофаа тизими элементларини Европага ўрнатиш борасида АҚШ режаси хусусида узоқ вақтдан буён тортишиб келмоқда.

АҚШ ўз режасининг Эрон ва Шимолий Корея каби давлатлардан келаётган таҳдидларни бартараф этишга қаратилганини таъкидласа, Россия ушбу режани ўз хавфсизлигига тахдид сифатида кўрмоқда.
XS
SM
MD
LG