Линклар

Қандаҳорда рўзадорлар портлатилди


Сешанба куни Қандаҳор шаҳрида содир этилган портлаш қурбонлари сони 43 кишига етди.

Афғонистон расмийларига кўра, шаҳар марказида фуқаролар ифторлик қилаётган маҳал рўй берган портлашда камида 65 киши тан жароҳати олган. Портлаш қурбонлари ва жароҳатланганларнинг барчаси тинч аҳоли вакиллари бўлган.

Айни пайтда толибон ҳаракати Қандаҳордаги портлашга алоқаси йўқлигини маълум қилди.

Сешанба куни Афғонистонда рўй берган зўравонликларда америкалик тўрт аскарнинг ҳам нобуд бўлгани эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG