Линклар

logo-print

Ироқ шиалари етакчиси Теҳронда вафот этди


Эронда ироқлик шиаларнинг қудратли етакчиларидан бири Абдулазиз ал-Ҳаким 59 ёшда оламдан ўтди.

Хабарларга кўра, Абдулазиз ал-Ҳаким бугун Теҳрондаги шифохоналардан бирида вафот этган.

Ал-Ҳаким шиаларнинг қудратли сиёсий ҳаракати “Ироқ Олий исломий кенгаши”га раҳбарлик қилган. Айни пайтда кузатувчиларга кўра, Ал-Ҳакимийнинг ўлими январ ойига белгиланган парламент сайлови арафасида мамлакатдаги сиёсий беқарорликни янада кучайтириши мумкин.

Ҳукуматдаги ҳукмрон альянс аъзоси бўлган “Ироқ Олий исломий кенгаши” жорий ҳафта келаси сайловларда янги сиёсий блок шаклида иштирок этишга қарор қилди.
XS
SM
MD
LG