Линклар

logo-print

Афғонистонда сайлов натижалари кутилмоқда


Сешанба куни Афғонистон мустақил сайлов комиссияси 20 август кунги сайловнинг дастлабки натижаларини ошкор қилиб, амалдаги президент Ҳамид Карзайнинг ўз рақибларидан олдинда эканини билдирди.

Комиссия расмийлари, шунингдек, сайлов натижалари ҳар куни босқичма-босқич эълон қилинишини маълум қилдилар ва бугун ҳам сайлов натижаларининг қисман эълон қилиниши кутилмоқда.

Айни пайтда президентликка даъвогарлик қилган бир нечта номзод 20 август кунги сайловда овозларни сохталаштириш ва жиддий қонунбузарчиликка йўл қўйилганини таъкидламоқдалар.

Ҳамид Карзайнинг сайловдаги асосий рақиби саналмиш Абдуллоҳ Абдуллоҳ Ройтерс агентлигига берган интервьюда қонунбузарчиликлар бўйича берилган шикоят аризалари кўриб чиқилмагунча, сайлов натижаларини тан олмаслигини билдирди.

Сайлов якуний натижаларининг келаси уч-тўрт ҳафта ичида эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG