Линклар

logo-print

Нетаняҳу Лондонда Митчел билан учрашди


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Лондонда АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчел билан музокара ўтказди.

Ҳозирча учрашув тафсилотлари ошкор қилинмади.

Жорж Митчел Ғарбий соҳил ва Қуддус шарқида яҳудийлар учун янги турар-жойларини қуриш ишларини тўхтатиш борасида Исроил ҳукуматига босим ўтказиб келмоқда.

Исроил томони шу пайтгача АҚШ ҳукумати талабини рад этиб келмоқда, бироқ Лондондаги учрашув арафасида Нетаняҳу турар-жойларини қуриш масаласида АҚШ билан муросага эришишга умид қилаётганини билдирди.

Европа бўйлаб сафар қилаётган Исроил Бош вазири Германия канцлери Ангела Меркил билан учрашиш мақсадида пайшанба куни Берлинга боради.
XS
SM
MD
LG