Линклар

Кеннедига барча қитъаларда аза очилди


АҚШ сенатори Эдвард Кеннеди вафоти муносабати билан таъзиялар билдирилмоқда.

АҚШ президенти Барак Обама чоршанба куни 77 ёшида мия саратонидан вафот этган Кеннедини “замонамизнинг энг буюк сенаторларидан бири” ва “Америка тарихидаги нодир шахс бўлган эди”, дея хотирлади.

- Биз ҳаммамиз шоҳиди бўлиб турган муҳаббат, миннатдорчилик ва илиқ хотираларнинг билдирилаётгани Америка тарихидаги бу нодир шахснинг қанча инсонлар ҳаётида из қолдирганига бир далилдир. Унинг ғоя ва идеаллари кўплаб қонунлар ҳамда миллионлаб тақдирларда муҳрлангандир, деди Обама.

Британия бош вазири Гордон Браун сенатор Кеннедининг вафотига муносабат билдирар экан, марҳумга “ҳар бир қитъада” мотам қилинишини айтди.

Австралия бош вазири Кевин Радд “у Американинг дунёдаги роли учун катта ҳисса қўшди”, деди.

Кенедди 47 йил муқаддам АҚШ Сенатига сайланган.

1980 йилда Демократик партия ичида президентликка номзодлик учун даъвогарлик қилган, аммо Жимми Картерга ютқазган эди.
XS
SM
MD
LG