Линклар

logo-print

Бан Ки Мун Қандаҳор портлашлардан даҳшатда


БМТ бош котиби Бан Ки Мун Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида 43 кишини ўлдирган портлашларни қоралаб, ҳужум уни “даҳшат ва қаттиқ ташвишга” солганини баён қилди.

Баёнотда сешанба кунги портлаш “ваҳшиёна ва маънисиз” дея таърифланади ва бош котиб қурбонларнинг яқинларига таъзия изҳор қилиши айтилади.

Яқинларгача Қандаҳор Толибон ҳаракатининг истеҳкоми ҳисобланиб келган. Бироқ жангари гуруҳ мазкур ҳужум учун масъул эмаслигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG