Линклар

Медведев ва Лукашенко Сочида учрашади


Бугун Россия президенти Дмитрий Медведев ва Беларус президенти Александр Лукашенко учрашади.

Минск етакчиси музокаралар икки давлат ўртасида кейинги пайтларда кузатилган келишмовчиликларга барҳам беришига умид қилмоқда.

Сочидаги музокаралар Россия Беларусда ишлаб чиқарилган сут маҳсулотларига таъқиқ жорий қилганидан икки ой ўтиб ўтказилмоқда.

Ўзаро муносабатлар таранглашувига Москванинг Минскка кредит беришни тўхтатиб туришга оид июн ойидаги қарори ҳам ҳисса қўшган.
XS
SM
MD
LG