Линклар

НАТО бош котиби Туркияга боради


НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен Туркияга икки кунлик сафарини бошламоқда.

Бу унинг НАТО раҳбарлигига келганидан бери Туркияга қилаётган биринчи сафаридир.

Расмуссеннинг Туркия президенти Абдуллоҳ Гул билан учрашиши ва бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан бирга ифторда қатнашиши кутилмоқда.

Туркия унинг альянс раҳбарлигига тайинланишига қарши чиққан эди. Бунга Расмуссеннинг 2005 йилда пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломни ҳажв қилувчи карикатураларни чоп қилган Дания газетасини ҳимоя қилгани сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG