Линклар

Алишер Соиповнинг қотили топилдими?!


Ўшлик машҳур ўзбек журналисти Алишер Соиповнинг отиб кетилганига октябр ойида икки йил тўлади.

Ўшлик машҳур ўзбек журналисти Алишер Соиповнинг отиб кетилганига октябр ойида икки йил тўлади.

Бу саволга Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ижобий жавоб беришга ошиқаëтган бир пайтда¸ марҳум журналистнинг отаси расмий уринишларни асл қотилни сувдан қуруқ чиқариш ҳаракати дея баҳоламоқда.

Қирғизистон Ички ишлар вазири Мўлдўмуса Қўнғантиев журналист Алишер Соиповнинг ўлдирилиши юзасидан очилган жиноят ишининг якунлангани ҳақида 6 август куни мамлакат президентига ҳисобот берган эди.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Бақит Сеитов эса Алишер Соиповни ўлдирганликда гумон қилинган шахс маҳкама олдида жавоб беражаги тўғрисида айтган эди.

- Бу шахс баҳорда қўлга олинган эди. Ҳозир тергов ишлари якунланиб¸ Ўш шаҳар судига оширилган. Бу шахс Қирғизистон фуқаросидир. Уни ҳибсга олиш чоғида ундан “Макаров” тўппончаси ва 16 килограмм гиёҳванд моддаси мусодара этилган. Экспертиза шуни кўрсатдики, айнан шу тўппончадан 2007 йил 24 октябр куни Алишер Соипов отиб ўлдирилган. Бундан ташқари¸ уни таниб олган гувоҳлар ҳам бор¸ деганди Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги мулозими.

Марҳум журналист Алишер Соиповнинг отаси Авазбек Соиповнинг Озодлик радиосига 26 август куни хабар қилишича, қотил деб гумон қилинган шахс устидан судлов 29 июл куни якунига етган ва жиноят иши қайта тергов қилиш учун қайтарилган.

Ички ишлар вазирлигининг 6 августдаги баёноти нима учун вазиятни аниқ акс эттирмади?

Тафсилотларни ўқиш учун сайтимизга бироздан сўнг қайта киришингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG