Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:27

Москва ҳовлисига яна бир тош отилди


МДҲ саммитларида Саакашвилидан узоқроқ юрганига қарамай Ислом Каримов¸ Грузия-Россия уруши даврида¸ Саакашвили мактубига кўра¸ уни ташлаб қўймаган кўринади.
МДҲ саммитларида Саакашвилидан узоқроқ юрганига қарамай Ислом Каримов¸ Грузия-Россия уруши даврида¸ Саакашвили мактубига кўра¸ уни ташлаб қўймаган кўринади.

Расмий Тошкент ўзининг бундан бир йил аввал - Россия ва Грузия ҳарбий можароси даврида Тбилисини қўллаганига оид очиқ ишоратни матбуотда чоп этди ва бу билан Москвадан узоқлашувни яна бир бор тасдиқлади.

Грузия президенти Михаил Саакашвили Ўзбекистон мустақиллигининг 18 йиллиги ва Тошкентнинг 2200 йиллик юбилейи муносабати президент Каримовга табрик мактуби йўллади ва унда оғир дамларда Грузияни қўллаб-қувватлагани учун унга минатдорчилик билдирди.

Аммо Грузия раҳбари мактубида Ўзбекистоннинг Грузияга "оғир дамларда" айнан қандай таянч кўрсатгани айтилмаган.

“Биз дўстлик ришталаримизни юксак қадрлаймиз ва давлатимиз энг оғир дамларни бошдан кечираётган пайтда бизни қўллаб- қувватлаганингизни ҳеч қачон унутмаймиз. Аминманки, мустаҳкам асосга эга ва халқларимиз ўртасидаги дўстона ва биродарлик алоқаларига таянган Ўзбекистон-Грузия муносабатлари келажакда ҳам мустаҳкамланиб икки халқ манфаатлари йўлида ривожланиб боради”

Ўз хатида Грузия раҳбари президент Каримов билан яқин орада учрашишга умид қилаётганини ҳам билдириб ўтган.

“Муштарак саъй-ҳаракатларимиз билан давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштириш учун янги рағбат бера оламиз”¸ дейилади Саакашвилининг байрам табригида жумладан.

Президент Саакашвиллининг ушбу табрик мактуби Ўзбекистон ҳукуматига қарашли “Правда Востока” газетасида нашр этилди.

Ўзбекистоннинг Грузия раҳбариятини қандай қўллаб қувватлагани қоронғу қолаётган эса-да, афтидан гап ўтган йили Грузия ва Россия ўртасида бўлиб ўтган беш кунлик уруш ва ундан сўнг Грузия тушиб қолган оғир вазият ҳақда бораëтган кўринади.

Саакашвили мактубининг ҳукуматга қарашли “Народное слово” газетасида нашр этилгани бугунга келиб расмий Тошкентнинг Грузияни қўллаб-қувватлаганини Кремлдан яширмаётгани¸ аксинча уни очиқ намойиш этишга ўтгани ифодаси сифатида кўрилмоқда.

Бу эса¸ кузатувчиларга кўра¸ Тошкентнинг Москвадан узоқлашувидан дарак берувчи навбатдаги қадам сифатида талқин этилиши мумкин. Зотан¸ 2008 йил августидаги урушдан сўнг МДҲ дан чиққани эълон қилган Тбилиси раҳбарияти¸ Москва етакчилигидаги ҳамдўстлик устига тупроқ тортилганини тантанавор тарзда эълон қилган ва бу билан Москва ҳамда унинг собиқ иттифоқдошларига очиқ сигнал йўллаган эди.

Мустақил кузатувчилар¸ айни пайтда Грузия расмийларининг бу табрик ортидаги қўллов¸ қолаверса Тошкентнинг нега айнан бугунга келиб постсовет давлатлари ичида Москва асабига энг кўп тегиб келаëтган Саакашвили билан яқин ҳамкорликни кўз-кўз этаëтганига оид мулоҳаза ва изоҳларини кун давомида Озодлик саҳифасида ўқишингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG