Линклар

logo-print

Нетаняҳу Берлинга борди


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Берлинда Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашади.

Исроил-Фаластин тинчлик музокараларини қайта бошлаш уринишлари Берлин учрашуви диққат марказида бўлади. Германия ҳукумати Ғарбий соҳил ва Қуддус шарқида яҳудийлар учун янги турар-жойларини қуриш ишларини тўхтатишга оид АҚШ чақириқларини қувватламоқда.

Берлинга келишдан аввал Нетаняҳу Лондонда АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл билан музокаралар ўтказди.
Учрашувдан сўнг Нетаняҳу ва Митчелл Исроил ҳамда Фаластин ўртасида мазмунли сўзлашувларни қайта бошлаш муҳимлиги борасида ҳамфикр бўлганликларини маълум қилдилар. Бироқ Ғарбий соҳилда қурилиш ишларини тўхтатиш уринишлари борасида томонларнинг ижобий натижага эришгани қайд этилмади.

Айни пайтда Берлин сўзлашувларида Эрон ядровий дастурининг ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.


XS
SM
MD
LG