Линклар

Толиблар қўмондони асир олинди


НАТО ва Афғонистон қўшинлари мамлакат шарқида маҳаллий шифохоналардан бирига бостириб кирган толибон жангариларига қарши амалиёт ўтказди.

Расмийларнинг айтишича, толибон жангарилари президентлик сайлови ўтказилган 20 август куни маҳаллий сайлов участкаларига қилинган ҳужум чоғида тан жароҳати олган дала қўмондонига тиббий ёрдам кўрсатилишини талаб қилиб шифохонага бостириб кирган.

Олти соат давом этган отишмада 12 нафар жангари ўлдирилган, дала қўмондони эса қўлга олинган. Мазкур амалиёт чоғида америкалик бир аскар ҳам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG