Линклар

logo-print

СССР гимни муаллифи вафот этди


Россияда таниқли шоир, собиқ СССР ва Россия мадҳиялари матни муаллифи Сергей Михалков 96 ёшда оламдан ўтди.

Совет иттифоқининг биринчи мадҳиясида Михалков диктатор Иосиф Сталинни, 1977 йилда қайта таҳрир қилинган мадҳия матнида эса Владимир Ленинни кўкларга кўтарган эди.

1991 йилда Совет иттифоқи тарқатиб юборилгандан сўнг мадҳия ҳам ўз долзарблигини йўқотди.

2000 йилда эса Россиянинг ўша даврдаги президенти Владимир Путин Сергей Михалковдан мустақил Россиянинг янги мадҳиясини ёзишни илтимос қилган ва шу билан Михалков учинчи бор давлат мадҳияси муаллфига айланган эди.
XS
SM
MD
LG