Линклар

logo-print

Ўзбеклар қулликдан озод этилди


Олмаота шаҳар полицияси ходимлари ертўлада сақланиб келинган 26 нафар Ўзбекистон фуқаросини қулликдан озод қилди.

Лента.ру ахборот агентлигининг маълум қилишича, улар Қозоғистонга ноқонуний равишда борган. Олма-Ота шаҳридаги Масъулияти чекланган жамият раҳбарлари “яхши ҳақ” тўлашни ваъда қилиб¸ ўзбекистонликларни алдаб ертўлага қамаб қўйишган. Жазолаш таҳдиди билан ҳеч қандай ҳақ тўламай уларни ишлатишган. Қулликка тушган ўзбекистонликлар асосан “кўча ва ҳовлиларни ободонлаштириш” ишлари билан шуғулланган.

“Хўжайинлар”нинг тутқунлар меҳнати орқасидан қанча пул ишлагани маълум қилинмаган.

Ахборот агентлиги хабарига кўра, бир неча ўзбекистонлик тутқунликдан қочишга уринган. Ертўла яхши қўриқлангани боис барча уриниш муваффақиятсиз бўлган.

Хабарларга кўра, ҳозирда тадбиркорлар қўлга олинган. Улар ўз айбини инкор қилмаган.

Расмийларнинг айтишича¸ Қозоғистон фуқароларининг бу ҳатти-ҳаракати мамлакат Жиноят кодексининг 125- одам ўғирлаш моддасига мос дея таснифланган.
XS
SM
MD
LG