Линклар

АҚШ элчиси ўзбек халқига табрик йўллади


АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ричард Норланд Мустақиллик куни муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади.

- АҚШ элчихонаси Америка халқи номидан ўзбекистонликларни мустақилликнинг 18 йиллиги билан самимий муборакбод этади. Шу билан бирга ўз шаҳрининг 2200 йилигини нишонлаётган Тошкент аҳолисини ушбу байрам билан алоҳида қутламоқчимиз.

Кўп йиллар давомида биз таълим, фан, фуқаролик жамияти барпо этиш, қишлоқ хўжалиги, савдо-сотиқ ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон билан олиб борилаётган ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятдан фахрланиб келмоқдамиз. Келгуси йилда ҳам биз бундай муносабатларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишига умид билдирамиз, дейилади АҚШ элчихонаси томонидан ёйинланган баёнотда.



XS
SM
MD
LG