Линклар

logo-print

Медведев Сочида Лукашенко билан учрашмоқда


Россия президенти Дмитрий Медведев Сочидаги қароргоҳида Беларус президенти Александр Лукашенко билан музокара ўтказмоқда.

Кремл матбуот хизмати тарқатган хабарда айтилишича, президентларнинг норасмий учрашувида савдо-иқтисодий алоқалар ривожи, Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти ва Божхона иттифоқи доирасида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Бундан бир оз аввал Лукашенко Медведев билан учрашувда давлатлар ўртасида юзага чиққан мураккаб масалаларни муҳокама қилиш ниятини маълум қилди.

Сочидаги музокаралар Россия Беларусда ишлаб чиқарилган сут маҳсулотларига таъқиқ жорий қилганидан икки ой ўтиб ўтказилмоқда.
Ўзаро муносабатлар таранглашувига Москванинг Минскка кредит беришни тўхтатиб туришга оид июн ойидаги қарори ҳам ҳисса қўшган.
XS
SM
MD
LG