Линклар

logo-print

Шиалар ўз етакчиси билан видолашмоқда


Теҳронда Ироқдаги нуфузли шиа гуруҳларидан бири Ироқ Олий исломий кенгаши етакчиси Абдулазиз ал-Ҳакимга жаноза ўқилди.

Ироқнинг Теҳрондаги элчихонасида ўтказилган видолашув маросимида Эрон расмийлари ва ироқлик сиёсий арборлар иштирок этдилар.

Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳоманайи тадбир муносабати билан йўллаган мактубида ал-Ҳакимнинг Ироқ ва Эронда қўлга киритган муваффақиятларини “ўзига хос ва унутиб бўлмас”, дея баҳолади.

Хабарларга кўра, ал-Ҳаким шиаларнинг муқаддас шаҳри ҳисобланмиш Нажаф шаҳрида дафн этилади.

Абдулазиз ал-Ҳаким етакчилик қилган Ироқ Олий исломий кенгаши иқтидордаги шиалар уюшмасига киради. Мазкур уюшмага Бош вазир Нурий ал-Маликийнинг “Даъва” партияси ҳам аъзо.

XS
SM
MD
LG