Линклар

logo-print

Эркин микрофон

  • Садриддин Ашур

Азиз муштарий¸ SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

Азиз муштарий¸ SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

Тингловчи ва муштарийлардан 27 август куни Озодликка келган SMS-хабар ва қўнғироқларда билдирилган турфа мулоҳаза ва истаклар яна “Эркин микрофон” рукнида жамланди.

“Сарсон бўлган пенсионерлар”

Ўзбекистондаги нақд пул тақчиллиги муаммоси энди аҳолининг ожиз қатламларидан бири бўлган пенсионерларни танг аҳволга сола бошлади. Илгари почта орқали пенсияларини ҳеч бир ташвишсиз олаётган пенсионерлар бу хизмат туридан ҳам маҳрум бўла бошлашди.

Тошкент вилоятининг Пскент туманидан қўнғироқ қилган тингловчимизнинг айтишича, пенсияларини энди банклардан олиш шарт қилиб қўйилган. Банклардаги аҳвол эса...

- Тошкент вилоятининг Пскент туманиданмиз. Онамнинг мазаси йўқлиги учун пенсия пулини олишга келсак¸ ҳозир қариялар тиқилиб ëтибди. Пенсияни олдин почтадан берарди¸ почтачиларнинг ўзи олиб бориб берарди. Ҳозир банкка ўтказипти. Халқ банкида тўполон бўлиб ëтибди. Даже маҳалладаги ведомостни топа олмай қолдикда. Қаерда¸ қайси маҳаллада бераяпти¸ билолмай қолдик. Бир-иккитасининг юраги ëмон бўлиб қолди. Кассирларда муомала деган нарса умуман йўқ. Хўжайини ҳали ëш экан. Яқинда бўлган экан. Ҳеч тушунмай ҳам қолдикда буларга. Бир ëрдам берадиган одамнинг ўзи йўқ.

Озодлик: Бу воқеа Пскент туманида бўлаяптими?

- Ҳа¸ Пскент туманидаги Халқ банкида бўлаяпти.

Озодлик: Ҳозир сиз ўша ердамисиз?

- Одамлар тиқилиб кетган. Қаëққа боришни¸ кимга шикоят қилишни билмайди. Мен ўзим пенсия олмайман¸ онамникини оламан. Лекин бу ердагиларни кўриб¸ раҳмим келиб кетаяпти. Ҳали инвалидлар келибди. Нима қилишини билмайди.

Озодлик: Ҳозир сиз ўша ердамисиз?

- Ҳа¸ шу ердаман. Кассирларда умуман муомала йўқ. “Хўп¸ хўп. Уйларингизга олиб борамиз. Боринглар уйингларга” дейди ва бошқа маҳаллага беради. Ë улар ҳам пора олаяптими¸ тушунмай қолдим. Буларни бир қанақадир назорат қиладиган одамнинг ўзи йўқми?,

Озодлик: Пенсиялар илгари почтадан бериларди, шундайми?

- Ҳа. Бориб бемалол олардик. Учта-тўртта почтачилар бўларди. Улар маҳаллаларга олиб бориб берарди. Масалан¸ менинг онамнинг ўзлари бориб қийналмаганлар.

Озодлик: Бу қачондан буëн банкка ўтказилди?

- Яқинда бўлдиëв.

Озодлик: Қанча бўлди шунга?

- Икки ой бўлди. Ўшанга қариялар қийналиб кетди. Нима қилишни билмаяпти.

Озодлик: Ҳозир одам кўпми? Навбатдагилар кўпми?

- Э¸ навбат бўлса ҳам майли. Тўполон¸ иссиқ. Банкнинг ўзида пул бермаяпти. “Боринглар¸ ўша ерда берамиз” деяпти. Лекин биз бориб топа олмаймиз. Қаерларгадир ғойиб бўлади¸ бошқа кўчага кетиб қолдимией¸ бойларникига кетиб қоладимией.

Озодлик: Ҳозир ëнингизда бирорта пенсионер борми бизга гапирадиган?

- (ëнидагиларга) Мана ҳозир телефонда сўрашаяпти. Шикоят қилсангизлар¸ қилинглар экан.

- Ало.

Озодлик: Ассалому алайкум, нима гап бўлаяпти опа?

- Эрталаб келганман¸ тушдан кейин яна келдим. Кеча “Пайшанба куни тушда берамиз” деган эди. Бугун эрталабдан яна келдим. Ичкарида хотинлар роса кўп.

- Пенсионерларнинг пулидан мажбурлаб свет ва газга ушлаб қолаяпти. Бу йўқ нарсаку. Бунга ҳеч ким қарамаяпти. У-бу кимдан сўрасак¸ “Бунақа қонун чиқмаган. Пенсиядан светга¸ газга олиб қолиш керак эмас” деяпти. Пенсионер пенсияга бекорчиликдан чиқмаганку. Ишлаб бўлгандан кейин чиққан. У одам уже ишлаб бўлди. Ўзбекистон халқига хизмат қилиб бўлди. Пенсионерларнинг пулидан газга¸ светга ушлаяпти. Бермаса¸ пул йўқ деяпти¸ дейди пскентлик тингловчимиз.


“Мустақиллик байрами татимайди, чунки...”

Ўзбекистонлик пенсионерлар пенсияларини вақтида ололмай сарсон ва саргардон бўлиб юрган айни кунларда Ўзбекистон мустақиллигининг 18 йиллиги байрамига ҳозирлик ҳам авжга чиқиб бормоқда.. Бухоро вилоятининг Жондор туманидан қўнғироқ қилган Мурод ака эса бу байрам оддий ўзбекистонликка татимаётгани, байрам қилишга арзирли турмушнинг йўқлигини айтади:

- Мустақиллик байрами бу улуғ байрам бўлиши керак авваламбор. Биз ҳақиқий мустақил бўлгандагина байрам қилсак бўлади. Биласизми¸ ҳозир Ўзбекистоннинг шароити шунчалик кенгки¸ бунақа шароитга бирорта давлат эга эмас. Ҳамма нарса бор. Лекин Ўзбекистоннинг 18-20 га кирган ëш фуқаролари билаги кучга тўлган пайтда Россияга бориб қулга ўхшаб хизмат қилаяпти. Қанақасига буни байрам деса бўлади? Кимга қанақада. Бу мавжуд тузумдаги маза қилиб юрган раҳбарларнинг байрами¸ дейди Мурод ака.


“Ёзда муҳожирликда¸ қишда уйда”

Ўзбекистоннинг 18 йиллик мустақиллиги нишонланаëтган айни кунларда жондорлик Мурод ака айтганидек, нафақат ёш йигитлар балки миллионлаган ўзбек аёллари ҳам қўшни ва узоқ юртлардан иш излашга мажбур бўлмоқдалар. Россиянинг Тула шаҳрида уч йилдан бери ёзда ишлаб, қишда уйига қайтадиган, Тошкент вилоятининг Бекобод туманидан бўлган 35 ёшли Муҳаббатхон ҳам ана шундай меҳнат муҳожирларидан бири.

Муҳаббатхон: Мен уч йилдан бери келаман Россияга. Қатнаб-қатнаб келаман. Келганимга етти ой бўлди.

Озодлик: Энди ўзингизнинг ҳаëтингиз ҳақида гапириб берсангиз. Ўтган эшиттиришларимиздан бирида Моҳигул исмли тингловчимиз “Мен ҳам Россияга бориб ишласам бўладими? Шунга арзийдими?” деб сўраган эди. Бир тингловчимиз унга “Йўқ¸ синглим. Сиз келманг. Бу ерда ўзбек аëллари жуда ҳам оғир шароитларда ишлайди. Жуда қийин аëлларга” деди. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

Муҳаббатхон: Бу кимнинг қандай иш топишига боғлиқ. Йўлини топган топиб кетади¸ топа олмаган хор бўлиб юраверади.

Озодлик: Йўлини топган деганингиз қандай?

Муҳаббатхон: Қўлидан иш келса¸ касби бўлса. Ишлайман деса¸ бу ерда иш жуда ҳам кўп. Лекин ишни билиш керак. Ўша ишни уддалай олиш керак. Биринчи навбатда тил билиш керак.

Озодлик: Сиз турмушга чиққанмисиз? Болаларингиз борми?

Муҳаббатхон: Ҳа¸ турмушга чиққанман. Турмуш ўртоғим оламдан ўтган. Шунинг учун бу ëққа келаман. Битта қизим бор. Исми Хумора. Опамда қолган у.

Озодлик: Нима иш қиласиз бу ерда?

Муҳаббатхон: Қурилишда бўëқчи бўлиб ишлайман.

Озодлик: Нима учун сиз муҳожирлик қисматини танлашга мажбур бўлдингиз?

- Ўзбекистонда ишласа бўлади¸ лекин у ерда бу ерга қараганда ойлик кам. Мен бу ерда бир йил ишлаб кетсам¸ рўзғоримни бутлаб оламан. Ўзим алоҳида квартирада яшайман. Бу ерда ишлаб¸ ўзимнинг ҳаëтини ўзим тиклаб¸ ҳаммасига эришганман. У ëқда ишласангиз¸ ойлигингиз фақат кийимингизга ва еб-ичишингизга етиши мумкин. Бу ëқда ишлаб мана квартира сотиб олдим. Уйдагиларга салом айтаман. Қизим Хумора¸ сени соғиндим. Худо хоҳласа¸ ноябрларда бориш ниятим бор. 2 сентябрда ўқишга менсиз яхшигина бориб олсин. Ўзбекистонни¸ ҳаммани соғиндим¸ дейди Муҳаббатхон.
***

Азиз муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
XS
SM
MD
LG