Линклар

logo-print

Меркел Нетаняҳу билан музокара ўтказди


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Берлинда Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашди.

Исроил-Фаластин тинчлик музокараларини қайта бошлаш уринишлари Берлин учрашуви диққат марказида бўлди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Германия канцлери Яқин Шарқ тинчлик музокараларини қайта бошлаш учун имкон қадар тез фурсатда Ғарбий соҳилдаги қурилиш ишлари тўхтатилиiи муҳим эканини эътироф этди.

Берлинга келишдан аввал Нетаняҳу Лондонда АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл билан музокаралар ўтказди.
Учрашувдан сўнг Нетаняҳу ва Митчелл Исроил ҳамда Фаластин ўртасида мазмунли сўзлашувларни қайта бошлаш муҳимлиги борасида ҳамфикр бўлганликларини маълум қилдилар. Бироқ Ғарбий соҳилда қурилиш ишларини тўхтатиш уринишлари борасида томонларнинг ижобий натижага эришгани қайд этилмади.

Берлин сўзлашувларида, шунингдек, Эрон ядровий дастури ҳам муҳокама қилинди.
XS
SM
MD
LG