Линклар

logo-print

Эронга яна санкциялар жорий этилиши мумкин


Германия канцлери Ангела Меркел Эрон ўзининг мунозарали ядровий дастурига оид музокаралардан қатнашишдан бош тортса, янги санкцияларга юз тутиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

- Сентябр ойигача Эрондан ижобий жавоб бўлмаса, энергия ва молиявий бозор соҳаларидаги санкциялар каби қўшимча чораларни кўриб чиқишга мажбур бўламиз. Санкцияларни нафақат кўриб чиқамиз, балки уларни қўллаш йўлларини халқаро ҳамжамият ичида муҳокама қиламиз, деди Меркел Германияга сафар қилган Исроил бош вазири Беньямин Натаняҳу билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида чоғида.

Германия раҳбари АҚШ президенти Барак Обаманинг музокараларни бошлаш чақириқларига жавоб қайтариш учун Эронга сентябр ойигача берган мухлатни назарда тутди.

Натаняҳу, ўз навбатида, Эронни мунозарали ядровий дастурини тўхтатишга “мажбур эта оладиган санкциялар”ни қўллашга чақирди.

Ғарб давлатларининг Эрон ўз ядровий дастуридан атом қуролларни ишлаб чиқишдан фойдаланмоқда, деган гумони бор, Теҳрон бу айбловларни рад этиб келади.
XS
SM
MD
LG