Линклар

Афғонистонда чегарачилар ҳалок бўлди


Покистоннинг шимоли-шарқий минтақасида худкуш бомбачининг ҳужуми оқибатида Афғонистон билан чегара пунктида камида 20 дан ортиқ чегарачи ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Расмийларга кўра, чегарачилар ифторликка тўпланаётган пайтда худкуш уларга яқинлашиб, танасидаги портловчи мосламани ҳаракатга келтирган.

Воқеа Хайбар довонидаги Торҳам чегара пунктида рўй берган. Ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олганича йўқ.

Пайшанба куни бу воқеадан олдин Жанубий Вазиристонда АҚШ кучларига тегишли учувчисиз учқичдан отилган иккита ракета олти жангарини ўлдирди.
XS
SM
MD
LG