Линклар

Лукашенко сайловларни сохталаштирган


Беларус президенти Александр Лукашенко сўнгги президент сайловида натижалар қалбакилаштирилгани тан олди. Лекин, унинг айтишича, сайлов якунлари унинг зарарига тузатилган.

Россиядаги “Известия” газетасига берган интервюсида Лукашенко 2006 йилдаги сайловда аслида 93 фоиз овоз олгани, бироқ бу рақамнинг “психологик жиҳатдан қабул қилиш” қийин бўлгани боис рақамни 80 фоиз атрофида қилиб тузатишни “буюргани”ни таъкидлади.

Ғарблик кузатувчилар “нодемократик” дея қоралаган сайловнинг расмий натижаларига кўра, ўшанда Лукашенко 83 фоиз овоз тўплаган эди.
XS
SM
MD
LG