Линклар

Ҳуқуқ фаоллари Сталин улуғланишига қарши


Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Москвада таъмирдан ўтиб очилган метро станциясининг Сатлинни улуғловчи унсурларига норозилик билдирмоқда.

“Курская-Кольцевая” станцияси деворларида шоир Сергей Михалков қаламига мансуб совет диктаторини улуғловчи сатрлар зикр этилган.

Сталин ҳукмронлиги даврида миллионлаб совет фуқаролари ҳалок бўлганига қарамасдан, Россияда унинг номи Иккинчи Жаҳон урушида нацистик Германияни мағлуб этган шахс сифатида эсланади.

Мухолифатдаги Яблоко партияси етакчиси станция деворларига нақш қилинган сўзларга “Сталинизминнг миллионлаб қурбонлари хотирасига нисбатан ҳурматсизлик”, дея таъриф берди.

“Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари эса бу ҳол “Сталинни очиқчасига оқлашга уриниш” эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG